
Рэшфорд Ямал ҳақида: "У дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири"
Яқинда "Барселона" сафига қўшилган Маркус Рэшфорд жамоадоши Ламин Ямал ҳақида ўз фикрини билдирди.
27 ёшли футболчи чоршанба куни "кўк-анорранглилар" таркибидаги янги ўйинчи сифатида расман таништирилди. Каталонияликлар уни "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олишган. Тақдимот пайтидаги суҳбатда Рэшфордга "Барса"нинг ёш юлдузи Ламин Ямал ҳақида савол берилди.
- Ламин жуда истеъдодли. Ўтган мавсумда у дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири эди, балки энг яхшисидир. Мен руҳланган ҳолда шуни айтаманки, спортда ҳамма энг зўрлари билан ўйнашни истайди, - дея жавоб берди Маркус.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" "қизил иблислар" тарбияланувчисини ижарага олди ва футболчини 30 миллион еврога сотиб олиш имкониятига эга бўлади.
Фикрлар