Рэшфорд МЮга қайтмоқчи эмас, у фаолиятини Ла Лигада давом эттирмоқчи

BEPUL PROPAN

Ҳозирда ижара асосида "Астон Вилла"да тўп сураётган Маркус Рэшфорд ҳанузгача "Барселона"га ўтишга умид қилмоқда. Бу ҳақда "Give Me Sport" портали журналистлари хабар бермоқда.

Манбага кўра, ҳужумчи учун янги жамоасининг УЕФА Чемпионлар Лигаси мусобақасида иштирок этиши жуда муҳим. Рэшфорд, шунингдек, "Манчестер Юнайтед"га қайтишни истамаслигини маълум қилган.

Маркус мавсум охиригача ижара асосида МЮдан "Астон Вилла"га ўтганди. Бирмингем жамоаси сафида у 17 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг "қизил иблислар" билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!