
Рэшфорд “Барса” ўйинчиларини қойил қилди
“Манчестер Юнайтед”га керак бўлмай қолганидан кейин Маркус Рэшфорд тақдирини Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” билан боғлашга қарор қилди.
27 ёшли ҳужумчи мавсумолди тайёргарлигининг сўнгги босқичини ўташ учун жамоа билан бирга Японияга йўл олди.
Marca нашрининг ёзишича, англиялик футболчи дастлабки жамоавий машғулотларда жамоадошларини қойил қолдирган. Манбага кўра, Рэшфорд катта талант эгаси эканини намойиш қила олди.
“Барселона” футболчилари илк машғулотлардаёқ, Маркуснинг юқори спорт формасида эканини ҳис қилган ва жамоа сафида учрашувларда иштирок этишга тайёрлигидан мамнун бўлган.
Каталонияликлар Рэшфордни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага олди. “Барселона” келаси ёз 30+5 миллион евро миқдоридаги суммага ўйинчини тўлиқ трансфер қилиши мумкин.
Фикрлар