Рэшфорд АПЛнинг бошқа клубига ўтиши мумкин

  • 6 октябрь, 2022, 10:00
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд "Арсенал" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Tecno

Ёзги трансферлар ойнаси вақтида 24 ёшли футболчининг ПСЖга ўтиши мумкинлиги борасида миш-мишлар тарқалган эди, аммо келишув амалга ошмади. "Football Insider" нашрининг маълум қилишича, Лондоннинг "Арсенал" клуби вазиятни кузатиб бормоқда ва агар англиялик "Манчестер Юнайтед" билан шартномасини узайтирмаса, музокара бошлашга тайёр.

Маълумот ўрнида, Маркус Рэшфорднинг амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзида тугайди. Битимда автоматик равишда бир йиллик янгилаш банди бор. Агар клуб футболчи билан янги битим имзолашга улгурмай қолса, уни фаоллаштириши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!