Рэшфорд: "Албатта, вингер сифатида ўйнашни афзал кўраман"
"Барселона" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Чемпионлар лигасида "Олимпиакос"га қарши кечган учрашувда (6:1) жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Англиялик футболчи 74 ва 79-дақиқаларда гол уриб, дубль қайд этди.
Маркус бўлишига қарамасдан, у бу сафар ҳужум марказида ҳаракат қилди. Ўйиндан сўнг эса журналист бу ҳақида ундан сўрашди!
"Менинг позициям? Албатта, вингер сифатида ўйнашни афзал кўраман, аммо жамоа учун зарур бўлса, қаерда бўлмасин, ўйнашга тайёрман", — деди Рэшфорд ўйиндан кейинги интервьюсида.
Рэшфорд жорий мавсум бош мураббий Ханс-Дитер Флик қўл остида барча мусобақаларда 12 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 6 та голли узатма амалга оширди.
26 октябрь, якшанба куни "Барселона" Испания чемпионати доирасида сафарда "Реал" билан тўқнаш келади.



Фикрлар