"Реал"нинг август ойидаги энг яхши футболчиси маълум

  • 17 сентябрь, 2022, 15:59
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" Мадрид ҳужумчиси Винисиус Жуниор жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Tecno

22 ёшли бразилиялик ўтган ой тўртта ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйган.

“Ўзимни бу мавсумда жуда яхши ҳис қиляпман ва жуда ҳаяжондаман. Мен бу мавсум аввалгидек ёки ундан ҳам яхшироқ бўлишини хоҳлайман. Ишончиим комилки, мен ўз ўйинимни яхшилайда давом этаман", - дея Винисиуснинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

"Бизни якшанба куни ажойиб дерби кутиб турибди. Ушбу баҳсда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз", - дея қўшимча қилди бразилиялик футболчи.

18 сентябрь куни “Реал” сафарда “Атлетико” билан ўйнайди. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!