Қийин тақвим ва жароҳатлар

CHERY AUTO

Суперлигада ўтган мавсум чемпионга айланган "Насаф" кетма-кет иккинчи марта биринчи ўринда мавсумни якунлашга ҳаракат қилмоқда. Жамоа 24-турда "Бунёдкор" меҳмони бўлиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади ва "Нефтчи"га яқинлашиб олиш учун имконини берди. Ушбу учрашувдаги яна бир "аждарлар" учун ёқимсиз нарса бу Шароф Муҳитдиновнинг жароҳат олгани бўлди. Футболчи 6-дақиқада Мали билан бўлган тўқнашувдан кейин ўнг тиззасидан жароҳат олди ва майдонни тарк этди. Унинг ўрнига эса баҳсни Ғолиб Ғайбуллаев давом эттирди. 

Tecno

"Насаф" учун бу ёқотиш ягона эмас. Қаршиликлар олдинроқ "Банияс"га ўтган Акмал Мозговойга ажойиб ўринбосар бўлиб бераётган Мурод Раҳматовни ҳам йўқотишганди. Ярим ҳимоячи "Қизилқум"га қарши ўйинда жароҳат олган ва ноябргача сафдан чиққан. Шунингдек, ёзги трансферлар ойнасида таркибга келиб қўшилган Аденис Шала ва Кингсли Сокарилар ҳам лазаретда. "Ал-Ҳилол" дарвзасини ишғол қилган Жавоҳир Сидиқов эса ўша беллашувнинг ўзида майдонни жароҳат сабаб тарк этганди. 

"Аждарлар" сўнгги 19 кун ичида Осиёнинг энг кучли клублари бўлмиш "Ал-Аҳли" ва "Ал-Ҳилол" билан ўйнади. Қўшимчасига Суперлиганинг 3 та турини ўтказди, яъни умумий 5 та учрашув. Таъкидлаш жоиз, бу ўйинларнинг барчасида катта куч сарфланди ва сўнгги баҳсда жамоада чарчоқ борлигини Рўзиқул Бердиев ҳам таъкидлаб ўтди: "Бунёдкор"нинг биринчи таймда тетиклиги уларга фойда берди. Иккинчи бўлимда жисмоний ҳолат тенглашганидан кейин биз ҳам вазиятлар яратдик", - деди мураббий матбуот анжуманида. 

"Насаф" учун энг қийини энди бошланаётган бўлиши мумкин. Сабаби, клубни кейинги турда 4 та ўйиндан бери мағлуб бўлмаётган "Қўқон-1912", ундан кейин эса ОКМК, "Навбаҳор" ва "Динамо"га қарши учрашувлар кутиб турибди. Қўшимчасига жамоа  "Шабаб Ал-Аҳли", "Ал-Ваҳда", "Трактор" ва "Ал-Иттиҳод" жамоалари билан куч синашиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!