
"Реал"ни тарк кетиши мумкин бўлган футболчига "Барселона" қизиқиб, рад жавобини олди
"Реал Мадрид" дарвозабони Андрей Луниннинг келажаги борасида янги хабарлар пайдо бўлди. "Fichajes" нашрининг маълумотига кўра, украиналик посбонга "Барселона" қизиқиб кўрган.
Манбага кўра, 25 ёшли дарвозабонга "Барселона" жиддий қизиқиш билдириб, Тер Штегенга ўринбосар сифатида кўрган. Клуб президенти Жоан Лапорта футболчининг агенти Жорже Мендеш билан боғланиб, унинг трансфер эҳтимолини муҳокама қилган.
Бироқ, Мендеш бу таклифни рад этиб, Лунин "Барса"га ўтишни ўйламаётганини маълум қилган. Бундан ташқари, "Реал Мадрид" ҳам ўз ўйинчисиини азалий рақибга қўйиб юбориш вариантини қатъан рад этмоқда.
Жорий мавсумда Лунин "қироллик клуби" сафида 9 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол ўтказиб юборди ва 4 та учрашувни "қуруқ" якунлади. Шунингдек, у Ла Лигада ўз ҳисобига голли узатма ҳам ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
Фикрлар