
"Реал"га Клопп эмас, бошқа мураббий келади
Юрген Клопп кейинги мавсумда "Реал"ни бошқармайди. Яқинда, "Ливерпулm"нинг собиқ бош мураббийи "Red Bull"даги футбол йўналиши раҳбари лавозимидаги ролидан қониқмаётгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.
- Юрген "Ред Булл"даги янги вазифасидан жуда мамнун, - деди Клоппнинг агенти Марк Коситске "Sky" телеканалига берган интервьюсида.
"Sky" журналисти Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, Клоппга нисбатан йирик клублар ва бир неча федерациялар томонидан қизиқиш сақланиб қолмоқда. Бироқ, мутахассис кейинги мавсумда - ҳатто "Реал" ёки Бразилия терма жамоасида ҳам мураббийлик фаолиятига қайтишни режалаштирмаяпти.
Таъкидланишича, "Байер"дан Хаби Алонсо ҳамон Мадрид клуби бош мураббийлигига асосий номзод бўлиб қолмоқда.
Фикрлар