
“Реал”га Англиядаги “қария” керак
“Реал” мутасаддилари қишки трансферлар вақтида таркибни кучайтириш мақсадида “Челси”дан ўйинчи олишни режалаштирмоқда.
Sport нашрининг маълум қилишича, мадридликлар 33 ёшли ҳимоячи Сесар Аспиликуэтани ўз сафига чорлаяпти.
Сесар Аспиликуэта “аристократлар” сафида ўн биринчи мавсумини ўтказмоқда.Испаниялик футболчи 2012 йили “Марсель”дан трансфер қилинганидан кейин Лондон клубида жами 493 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол ва 56 та ассист муаллифи бўлган.
Тажрибали ҳимоячи аслида “Осасуна” тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг лондонликлар билан шартномаси 2024 йилнинг ярмигача тузилган.
Transfermarkt портали Сесар Аспиликуэтани 8 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар