"Реал"да бундай ҳодиса 20 йилдан бери содир бўлмаганди

  • 06 Sep 17:24
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Реал" клуби 20 йилдан бери биринчи бор ёзги трансфер ойнасида футболчи харид қилмайди.

Tecno

Гап шундаки, мадридликлар коронавирус туфайли юзага келган пандемия оқибатида жиддий молиявий талафотлар кўрган. Қўшимчасига, бош мураббий қўл остидаги футболчилар сони ҳам етарли. Раҳбарият Зидан ихтиёридаги шогирдлари билан ҳам кучли жамоа туза олишига ишонмоқда.

Шунингдек, "қаймоқранглилар" сафини бир нечта ижарадаги футболчилар тўлдирди. Мартин Эдегор, Альваро Одриосола, Андрей Лунин каби истеъдодлар бу мавсум мадридликлар таркибида ҳаракат қилиши мумкин.

Comments

You must be logged in to commet!