“Реал” юлдузи беш клубдан таклиф олди

  • 27 Feb 22:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Жорий мавсумнинг охирида “Реал” билан амалдаги шартномаси якунланадиган Лукас Васкеснинг харидорлари тобора кўпайиб бормоқда.

Tecno

“Қироллик клуби” 29 ёшли футболчи билан янги келишув борасидаги ишларни жадаллаштирмаса, Лукас Васкес бошқа клублар таклифини ўрганишга тайёр эканини билдирди.

Тажрибали ярим ҳимоячига ҳозирча бешта жамоа мурожаат қилди. Хусусан, “Манчестер Юнайтед”, “Эвертон”, “Валенсия”, “Севилья” ва “Наполи” раҳбарияти Испания терма жамоаси футболчисини эркин агент сифатида ўз сафида кўришни истамоқда.

Лукас Васкес жорий мавсумда примерада 18 та ўйинда иштирок этиб, иккита гол урди ва жамоадошларига учта голли пас берди.

Comments

You must be logged in to commet!