"Реал" ёзда бразилиялик вингер билан хайрлашмоқчи

  • 30 Apr 19:12
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

"Реал Мадрид" клуби ҳимоя ва ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида ёзги трансферлар ойнасида Родригони сотмоқчи. Бу ҳақда "As" нашри маълум қилди. 

Манба маълумотларига кўра, Карло Анчелотти ўрнига келадиган янги мураббий бразилиялик футболчиларнинг асосий таркибдаги рақобатини кучайтирмоқда. Винисиус Жуниор ва Килиан Мбаппе жамоа ҳужум чизиғидаги етакчи ўйинчилар ҳисобланади. Шу сабабли, Родриго ёзда бошқа клубга ўтиб, фаолиятини давом эттириши мумкин.

Вингернинг клуб билан тузилган амалдаги шартномаси 2028 йилгача амал қилади. Мадридликлар мазкур трансфер орқали катта маблағ ишлаб олишни режалаштирган.

Маълумот учун, Родриго ушбу мавсумда Ла Лигада 30 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 5 та ассистни амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!