
"Реал" ёзда АПЛ юлдузини сотиб олмоқчи
Мадриднинг "Реал" клуби 2023 йилнинг ёзида "Арсенал" ҳужумчиси Габриель Жезусни сотиб олмоқчи, дея хабар бермоқда "SunSport" нашри.
Бразилияликнинг "канонирлар" таркибига келиб қўшилиши энг яхши трансферлардан бири бўлди. Клубнинг Премьер лигада ажойиб ўйинлар кўрсатишида ҳужумчининг ҳиссаси катта.
Жезус ушбу мавсум барча чемпионатларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 7 та ассист амалга оширди.
Фикрлар