
“Манчестер Сити”да яна тозалаш бошланди. Гвардиола бир ҳимоячидан қутилди
“Манчестер Сити” келаси мавсум олдидан ёши катта футболчилар билан хайрлашиш сиёсатини давом эттирмоқда. Клуб 35 ёшли ҳимоячи Кайл Уокернинг бошқа “Бёрнли”га кўчиб ўтганинини расман эълон қилди.
- “Манчестер Сити”дагиларнинг бари Кайлга фаолиятининг янги босқичида муваффақият тилайди, - дейилади клуб баёнотида.
Манбаларда қайд этилишича, агар Кайл Уокер келаси мавсум янги жамоасининг ўйинларидан 70 фоизида қатнашса ва “Бёрнли” юқори дивизиондаги жойини сақлаб қолса, унинг трансфер суммаси 5 миллион фунтгача кўтарилади.
Кайл Уокер “Манчестер Сити”га Хосеп Гвардиола даврида, яъни 2017 йили олиб келинган. Унинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача тузилган эди.
Кайл Уокер ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида “Милан”да ўтказди. Италия клуби тажрибали ҳимоячининг трансферини тўлиқ сотиб олишни рад этди.
Фикрлар