
"Реал" ярим ҳимоячиси сафдан чиқди, у қачон таркибга қайтади?
Федерико Вальверде бел қисмида муаммоларга дуч келмоқда.
"Реал" клубининг матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун ўтказилган тиббий текширувлар натижасида ярим ҳимоячига люмбоишиалгия ташхиси қўйилган.
Бу ҳолат бел соҳасида турли даражадаги оғриқли сезгилар (ноқулайлик ҳиссидан то кучли оғриқларгача) билан тавсифланади ва бу оғриқлар оёққа ҳам зарар бериши мумкин.
"CОPЕ" журналисти Аранчи Родригеснинг маълумотларига кўра, уругвайлик футболчининг тикланиши учун тахминан бир ҳафта вақт керак бўлади. У клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этишга тайёр бўлади.
Comments