"Реал" яна Икардига қизиқиш билдира бошлади

  • 8 апрель, 2020, 00:20
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мавсумни ПСЖ сафида ижарада ўтказаётган “Интер” ҳужумчиси Мауро Икарди яна "Реал"нинг қизиқишлар доирасига кирди.

Tecno

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга қараганда, парижликлар 27 ёшли аргентиналик футболчини сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланишмоқчи эмас. Унга эса “Реал”дан ташқари “Ювентус” ҳам қизиқмоқда.

Икарди жорий мавсум ПСЖ сафида 31 та ўйинда майдонга тушди ва 20 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!