"Реал" тажрибали футболчисини 2024 йилгача жамоада олиб қолмоқчи

  • 02 Sep 19:09
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби Лука Модрич билан шартномасини 2024 йилгача узайтирмоқчи, дея хабар беради “Marca”.

Tecno

Манбага кўра, хорватиялик футболчи бир ҳафтадан кейин 37 ёшга тўлади, аммо бу “қаймоқранглилар”ни чўчитгани йўқ ва Модрич билан шартномани яна бир мавсумга узайтиришга тайёр.

Футболчининг ўзи 2024 йилгача жамоада қолишга тайёрми ёки йўқлигини ҳозирча номаълум.

Жорий мавсумда Модрич "Реал"нинг Ла Лига доирасидаги учта ўйинида майдонга тушиб, 1 гол ва 1 голли узатма муаллифига айланган.

Comments

You must be logged in to commet!