
“Реал” Шомуродов ўйнаётган чемпионатдан зўр футболчи топди
“Қироллик клуби” мутасаддилари А Серияда “Сассуоло” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Мануэль Локателли “Реал”ни кучайтиришга қодир, деб ҳисобланмоқда.
Аслида бу ярим ҳимоячига “Манчестер Сити” ва “Ювентус” анчадан бери харидор ҳисобланади. Энди футболчи учун курашга мадридликлар ҳам қўшилди.
“Сассуоло” ёзда ўз етакчисини ушлаб қолиши қийин бўлади. Шу боис, клуб раҳбарияти 23 ёшли ўйинчи трансферини 40 миллион еврога баҳоламоқда ва фойда кўрмоқчи.
Локателли “Сассуоло” шарафини 2018 йилдан бери ҳимоя қилмоқда. Жорий мавсумда истеъдодли футболчи А Серияда 21 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига иккитадан гол ва голли пас ёздириб қўйди.
Фикрлар