"Реал" раҳбарияти Алонсога шарт қўйди
"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсонинг келажаги номаълум. Мадрид клубида испаниялик мураббийни истеъфога чиқариш учун шарт қўйилди.
El Mundo нашрининг ёзишича, Хаби Алонсонинг тақдири Чемпионлар лигаси доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўйинда ҳал бўлади. Агар "Реал" мағлуб бўлса, испаниялик мураббий истеъфога чиқарилади. "Қироллик клуби" раҳбарлари шошилинч йиғилишда шундай қарорга келишди.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" Ла Лиганинг сўнгги 5та ўйинида атиги 1 та ғалабани қўлга киритиб, турнир жадвалида 2-ўринга тушиб кетди. "Манчестер Сити"га қарши ўйин 10 декабрь куни Чемпионлар лигаси умумий босқич 6-тури доирасида бўлиб ўтади.



Фикрлар