“Реал” қидирган футболчисини Англиядан топди

  • 3 август, 2021, 21:05
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” мутасаддилари клубни тарк этаётган Рафаэль Варан ўрнини боса оладиган ҳимоячи қидирмоқда.

Tecno

Маълумотларга қараганда, ўтган мавсумни Англия премьер-лигасида ўтказган Карло Анчелотти ўз жамоасига “Лестер” футболчиси Уэсли Фофанни таклиф қилмоқчи. Мадридликлар бу харидни ёзги трансферлар якунлангунича амалга оширмоқчи.

“Қироллик клуби” мутасаддилари трансфер масаласида Фофаннинг агентлари билан суҳбатлашди. Футболчининг ўзи ҳам Испанияга кўчиб ўтишга тайёрлигини билдирган.

Бу трансферга халақит қилиши мумкин бўлган ягона омил “Лестер” ўз футболчиси учун 80 миллион евро талаб қилаётгани бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!