"Реал" ўз майдонида йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди

  • 20 февраль, 2022, 02:50
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ла Лига 25-туридан ўрин олган "Реал" - "Алавес" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 3:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

"Қироллик клуби" сафида Асенсио, Винисиус ва Бензема рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. 

Ушбу ғалабадан сўнг "қаймоқранглилар" ҳисобидаги очколар сони 57 тага етди. Айни вақтда улар Ла Лига турнир жадвалида яққол пешқадам бўлиб турибди. 20 очкоси бор "Алавес" 19-ўриндан жой олган. 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!