"Реал" мухлислари учун кутилмаган хушхабар!

  • 02 May 18:48
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа жорий мавсум охирида сафга қайтиши мумкин. Бу ҳақда "Relevo" нашри хабар берди.

Tecno

Бельгиялик дарвозабон "қироллик клуби" сафида Ла Лиганинг сўнгги турларида майдонга тушиши эҳтимоли бор. Куртуа августда тиззасидаги жароҳат сабаб сафдан чиққанди. "Қаймоқранглилар" раҳбарияти Луниннинг ажойиб ўйин ўйинига қарамай, Тибога кўпроқ ишонади.

Эслатиб ўтамиз, келаси ҳафтада "Реал" Чемпионлар лигаси ярим финалида "Бавария" билан жавоб учрашувини ўтказади. Биринчи ўйин 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланган эди.

Comments

You must be logged in to commet!