“Реал” Мессининг бошини эгди!

  • 16 февраль, 2022, 09:10
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Европа Чемпионлар лигаси нимчорак финал дастлабки учрашувида ПСЖ ўз майдонида “Реал”ни 1:0 ҳисобида енгди. Учрашувдаги ягона тўпни ўйин якунланиши арафасида Килиан Мбаппе киритди.

Tecno

Лионель Месси “Реал”ни “Барселона”да ўйнаб юрган даврларидан бери ашаддий рақиб сифатида билади. Аргентиналик юлдуз Париждаги учрашувда мадридликлар дарвозасини ишғол қила олмади. Унинг 11 метрдан тепган тўпини Тибо Куртуа қайтарди.

Месси “Реал”га қарши кетма-кет саккизинчи учрашувда гол ура олмади ва бу голсиз серия давом этадиган бўлди.

Етти карра “Олтин тўп” соҳиби сўнгги бор “Қироллик клуби” дарвозасини 2018 йилнинг майида “барселона”да ўйнаб юрган кезлари ишғол қилган эди. Умумий ҳисобда Месси “Реал”га қарши 46 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 26 та гол ва 14 та ассист ёздириб қўйган.

Мбаппе бир зарба билан Мессидан зўрлигини исботлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!