"Реал Мадрид" яна икки футболчини текинга қўлга киритмоқчи

  • 29 Jul 10:21
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби "Ливерпуль"дан Трент Александр-Арнольд ва "Бавария" ҳимоячиларидан бири Альфонсо Дэвисларни текинга қўлга киритмоқчи, дея хабар берди инсайдер Маттео Моретто.

Tecno

Манбага кўра, "Лос-Бланкос" 2025 йилнинг ёзида эркин агентга айланувчи икки футболчини таркибга қўшиб олиш ниятида. Аввалроқ, "Бавария" Дэвис билан шартномани узайтириш борасида келиша олмагани, "Ливерпуль" эса Трентга янги шартнома таклиф қилишни режалаштираётгани маълум бўлганди.

Ўтган мавсумда Александр-Арнольд 37 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Дэвис эса 42 маротаба майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Comments

You must be logged in to commet!