
"Реал Мадрид" футболчилари Клублар ўртасидаги ЖЧда қанчадан ишлаб олди?
"Реал Мадрид" Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ярим финалигача етиб борди, бироқ ушбу босқичда ПСЖга 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
Шунга қарамай, "қаймоқранглилар" футболчилари мусобақадаги ҳар бир босқич учун мукофот пулига эга бўлишади.
Жами ҳисобда клуб мусобақадан 80 миллион еврога яқин даромад олди. Асосий таркибдаги ҳар бир ўйинчига қуйидаги бонуслар тўланади:
Гуруҳдан чиққани учун — 50 000 евро,
1/8 финалга чиққанлиги учун — 80 000 евро,
Ярим финалга чиққанлиги учун — 150 000 евро.
Умумий ҳисобда ҳар бир футболчи 280 000 еврога эга бўлади.
Шунингдек, Мадрид клуби чемпионликни қўлга киритганида, ҳар бир ўйинчи яна 1 миллион еврога эга бўлиши мумкин эди. Бу сумма улар олдинроқ Суперкубок, Қитъалараро кубок ва Чемпионлар лигаси чорак финали учун олган ярим миллион еврога қўшилар эди.
Фикрлар