“Реал” “Ливерпуль”га муҳим хабар юборди

  • 01 Dec 16:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” мутасаддилари “Ливерпуль”ни жамоа тарбияланувчиси ва асосий ҳимоячиларидан бири Трент Александер-Арнольдни “Қироллик клуби”га кўшиб олишни режалаштираётганидан хабардор қилди.

Tecno

Аслида мадридликлар ёзда эркин агентга айланадиган футболчи масаласида расман огоҳлантиришга мажбур эмас. Ҳар қандай жамоа шартнома тугашига ярим йил қолган ўйинчилар билан музокара бошлаши ва дастлабки битимни тузиши мумкин.

“Реал” раҳбарияти “Ливерпуль” клубига ҳурмат юзасидан уларни ўз режаларидан бохабар қилди.

“Ливерпуль” ўнг қанот ҳимоячиси бўлган Трент билан ҳамкорликни узайтириш учун музокара олиб бораётган эди. Бироқ англиялик футболчи муҳитни ўзгартиришни мақсад қилган ва клубдан бўлаётган таклифларни қабул қилгани йўқ.

Comments

You must be logged in to commet!