"Реал" "Ливерпуль" қизиқаётган футболчисига нарх белгилади

CHERY AUTO

"Ливерпуль" "Реал" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингани ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея ёзмоқда "El Nacional" нашри.

Tecno

Манбанинг хабар беришича, "қироллик клуби" французни сотиб юборишга қарши эмас. Мадрид клуби Эдуардо трансферидан камида 55 миллион евро ишлаб олмоқчи. "Реал" ўтган йили ҳавбекни "Ренн"дан 31 миллион еврога харид қилганди. 

Жорий мавсум Камавинга 26та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилди. Унинг "қаймоқранглилар" билан амалдаги битими 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!