“Реал” Каземиро ўрнига АПЛ грандидан футболчи харид қилади

  • 19 август, 2022, 21:44
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Яқин соатлар ичида Каземиро "Реал"ни тарк этиб, “Манчестер Юнайтед” билан шартнома имзолаши мумкин. Мадридликлар бош мураббийи бу ҳаракатни тасдиқлаб, бразилиялик ўзини янги чемпионатда синаб кўришни истаётганини айтиб ўтди.

Айни пайтда "Реал" Мадрид трансфер бозорига қайтиб, Каземиронинг ўрнига ўринбосар қидиришга тўғри келади.

“The Telegraph” нашри хабарига кўра, "Тоттенхэм" футболчиси Пьер-Эмил Хёйбьерг Мадрид грандининг нишонига тушган. “Тransfermarkt” портали маълумотларига кўра, данияликнинг нархи 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Пьер-Эмел Хёйбьерг "шпорлар"нинг жорий мавсумдаги ҳар икки ўйинида ҳам 90 дақиқадан ўйнади. Ҳатто даниялик ярим ҳимоячи "Челси" дарвозасини ишғол қилишга ҳам муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!