“Реал” катта трансфер бўйича иш бошлади

  • 14 сентябрь, 17:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби қишки трансферлар ойнаси даврида ҳам ўз таркибини кучайтириш бўйича муайян ҳаракатларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Tecno

Таниқли инсайдер Экрем Конур “Қироллик клуби” мутасаддилари “Манчестер Юнайтед”га мурожаат қилию, клуб тарбияланувчиси Кобби Майнунинг трансфер маълумотларини сўрагани ҳақида хабар тарқатди.

Манбага кўра, Майнунинг ўзи “Реал”дан расмий таклиф келса, дарров Мадридга йўл олишга тайёр. Истеъдодли футболчи олдида бошқа вариантлар ҳам бор.

“Манчестер Юнайтед” Коббини осонликча қўйиб юбормайди. Манчестерликлар фуьюолчини 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Кобби Майну атрофидаги вазиятни “Реал”дан ташқари “Наполи, “Бавария”, “Лион” каби клублари ҳам синчковлик билан кузатиб боряпти.

20 ёшли иқтидор эгаси “Манчестер Юнайтед”нинг биринчи жамоаси сафида шу пайтга қадар 74 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига еттита гол ва иккита ассист ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!