
“Реал” Карвахаль ўрнига Трентдан бошқа яна учта зўр ҳимоячи топиб қўйди
“Реал” қишки трансферлар вақтида таркибга ҳимоячи қўшиб олишга ҳаракат қилади. Клуб мутасаддилари Даниэль Карвахалнинг ўрнини босадиган ўйинчи керак.
Европа матбуоти мадридликлар “Ливерпуль” ҳужумчиси Трент Александер-Арнольдни олишни режалаштираётганини ёзганди. Аввалига бу трансфер ёзга режалаштирилган. Бироқ қишда англиялик футболчини олиш эҳтимоли жуда паст. Шу боис, “Реал” бошқа номзодлар топиб қўйди.
Marca нашрининг маълум қилишича, биринчи номзод “Лейпцг”да порлай бошлаган 21 ёшли ҳимоячи Кастелло Люкеба (40 миллион евро) ҳисобланади.
Шунингдек, “Аякс”нинг 18 ёшли марказий ҳимоячиси Йоррел Хато (30 миллион евро) ҳам мадридлик скаутлар рўйхатига киритилди.
Бундан ташқари, “Реал” селекция хизмати мутасаддилари Бразилия чемпионатида “Палмейрас” шарафини ҳимоя қилаётган 18 ёшли Витор Рейс (10 миллион евро)иқтидорини ҳам юқори баҳоламоқда.
Фикрлар