"Реал" "Интер"га кераксиз бўлиб қолган футболчини харид қилмоқчи

CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби "Интер" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксенни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" нашри хабар бермоқда. 

Tecno

Эриксен "нерадзуррилар" бош мураббийи Антонио Конте билан келишолмай қолди ва асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйди. "Интер" даниялик хавбекни қишки трансфер ойнасидаёқ қўйиб юбормоқчи. 

"Реал" аввал ҳам Эриксенни харид қилишга уринган эди, бироқ футболчи якунда "Интер"га ўтишга қарор қилган. Қолаверса, унинг хизматига "Арсенал" ва ПСЖ клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!