“Реал” Ҳусановнинг жамоадошини олиб кетмоқчи

  • 05 Apr 06:28
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” таркибни ёшартириш сиёсатини бошлаб юборган. Бу жараёнда ёши ўттиздан ўтган футболчиларнинг ўрнига истеъдодли навқирон ижрочилар олиб келинади.

Tecno

Шу сабабдан 30 ёшли Бернарду Силванинг номи ҳам клубдан кетадиганлар орасида тилга олинмоқда.

Defensa Central нашрининг ёзишича, португалиялик ҳужумкор футболчи атрофидаги вазиятни “Реал” жиддий тарзда кузатиб боряпти.

Силванинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси якунланишига бир йил қолганини инобатга олган мадридликлар тажрибали ўйинчини арзонроқ нархда қўлга киритишни режалаштирган.

“Қироллик клуби” мутасаддилари Бернарду Силва ярим ҳимоя чизиғини сезиларли даражада кучайтира олишига ишонмоқда.

Жорий мавсумда Силва барча турнирларда 40 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига учта гол ва тўртта ассист расмийлаштирди. Transfermarkt портали бу футболчини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Comments

You must be logged in to commet!