“Реал” ҳужумчиси Шомуродов ўйнаётган чемпионатга кетади

  • 6 ноябрь, 2020, 18:16
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал”да ўзини кўрсата олмаган Лука Йович Италия А Серияга ўтишга тайёргарлик кўрмоқда.

Tecno

Мадрид клубига Бундеслигидан 60 миллион евро эвазига олиб келинган сербиялик ҳужумчи Ла Лигага мослаша олмади.  Унга иккинчи мавсумда имконият берилди. Бироқ, Лука тўпурарлик маҳоратини намойиш эта олмаяпти.

22 ёшли ҳужумчига “Милан” ва “Наполи”дан жиддий қизиқиш бўляпти. Бу икки клуб Йовични қишки трансферлар вақтида ўз таркибига қўшиб олишни мақсад қилган. “Реал” ҳам гол уролмаётган ҳужумчини ортиқ ушлаб турмоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!