"Реал" ҳимоячиси мухлислардан узр сўради

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" марказий ҳимоячиси Рауль Асенсио Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида кўрсатган ўйини ҳақида танқидий фикр билдирди.

Tecno

"Мадридистлар, мен дунёдаги энг яхши клубнинг бир қисми бўлиш орзумни амалга оширган мавсум ниҳоясига етди, аммо у мен истамаган тарзда якунланмоқда.

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида мендан максимум талаб қиладиган вазифани бажара олмаганимни ҳис қиляпман, лекин ҳозир дам олиб, қувватни қайта тиклаш вақти келди.

Таътилингиз хайрли ўтишини тилайман, Ҳала Мадрид!", - деб ёзди "Реал" ҳимоячиси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!