"Реал" футболчисига Европанинг 2 та гранд клубидан жиддий таклифлар бўлмоқда

  • 13 апрель, 2021, 19:57
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” ярим ҳимоячиси Лукас Васкес мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкин. Унинг “қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Tecno

Ҳозирча Васкес мадридликлар билан амалдаги шартномасини узайтиргани йўқ. Унга эса ПСЖ ва “Бавария” клубларидан жиддий таклифлар бўлмоқда.

“Реал” ҳали ҳам Васкесга нисбатан ўз таклифини ўзгартиргани йўқ. Мадридликлар унга йилига 3 млн евро маош ваъда қилмоқда. Бу эса ҳозирги маошдан 10 фоиз кам деганидир.

29 ёшли Васкес 2015 йилдан буён “Реал” футболчиси ҳисобланади. У жорий мавсум жами 33 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!