
"Реал" футболчилари катта турнирдан қанча ишлаб олди?
"Реал Мадрид" ўйинчиларининг клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги иштироки учун мукофотлари 280 минг еврони ташкил этади.
Мадрид клуби турнирнинг ярим финалига қадар етиб борди, бироқ у босқичда ПСЖга 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
Мусобақадан чиқиб кетганига қарамай, клуб футболчилари турнирнинг ҳар бир босқичи учун мукофот олишади.
Умуман олганда, клуб КЎЖЧдан 80 миллион евродан ортиқ даромад қилди. Асосий таркибдаги ҳар бир ўйинчига гуруҳдан чиқиш учун 50 минг евро, 1/8 финалга чиқиш учун 80 минг евро ва ярим финалга чиқиш учун 150 минг евро тўланади.
Шундай қилиб, мукофотларнинг умумий миқдори ҳар бир киши учун 280 000 еврони ташкил этади.
Фикрлар