"Реал" футболчилари ҳам рози бўлишди

  • 8 апрель, 2020, 22:46
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” Мадрид клубининг футбол жамоаси ҳам, баскетбол жамоаси мураббий ва футболчилари жорий 2019/20 йилги мавсум охиригача маошларининг қисқартирилишига рози бўлишди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, “қироллик клуби” футболчи ва мураббийлари мавсумнинг қолган қисмида одатдагидан 10-20% камроқ маош олишади. Аммо, клубнинг бошқа ходимлари маоши ўзгармайди.

“Реал” Ла Лиганинг 27-туридан сўнг пешқадам “Барселона”дан 2 очко кам жамғарган ҳолда 2-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!