Бугун Бақоев учун ҳал қилувчи ўйин!

CHERY AUTO

Бугун Суперлигада 10-тур ўйинлари давом эттирилади. Кун давомида учта беллашув белгиланган бўлиб, уларнинг дастлабкиси Тошкентдаги Жар стадионида “Бухоро” ҳамда “Динамо” ўртасида бўлиб ўтади.

Ўйин олдидан иккала жамоадаги вазият турлича. “Бухоро” чемпионатда кетма-кет 6 та турдан бери ютқазиб келяпти. “Динамо” эса аксинча, ҳали мавсум бошланганидан бери мағлубиятга учрагани йўқ. Хўш, мағлубиятлар гирдобига тушиб қолган ва ғалабага ташна бўлиб турган “Бухоро” ҳали кураги ерга тегмаган рақибини енгишга қодирми? Боз устига бухороликлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев аллақачон истеъфога чиқишини айтган, аммо раҳбарият унга ишонч билдиришини маълум қилган. Бироқ аксига олиб, унинг жамоаси ҳамон ютқазмоқда. Ўтган турда “Пахтакор”дан жавобсиз 6 та гол ўтказиб юборди.

Тан олиш керак, ҳозирги пайтда Вадим Абрамов бошчилик қилаётган “Динамо” “Бухоро”га қараганда анча жонли ва ҳужумкор ўйин кўрсатмоқда. Афтидан, Бақоев жамоасига кетма-кет мағлубиятлар туфайли руҳий тушкунликдан чиқиб кетиши қийин кечяпти. “Динамо”га қарши беллашув ҳам жуда муҳим, Бақоев ва “Бухоро” учун. Чунки бу жамоа турнир жадвалида 6 очко билан 13-ўринда. Бугунги учрашув Улуғбек Бақоев учун ҳал қилувчи ўйин...

Ўзбекистон миллий чемпионатига старт берилган 1992 йилдан буён икки кўҳна шаҳар – Самарқанд ва Бухоронинг бош жамоалари ўзаро 50 маротаба тўқнаш келган.

1992 йилдан 2000 йилларга қадар Самарқанд жамоаси «Динамо», «Мароқанд» ва «Афросиёб» номлари остида турнирда қатнашган бўлса, Бухоро жамоаси «Нурафшон» ва «Бухоро» номи остида иштирок этган.

Суперлига ва Про лига тарихидаги ўзаро ўйинларда 22 учрашувда «Бухоро», 18 ўйинда эса «Динамо»нинг қўли баланд келган. 10 та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик «Бухоро» томонида: 65:63. «Бухоро» ўзаро ўйинларда 76 очкога эга бўлган, «Динамо» эса 64 очкони қўлга киритган. «Динамо»нинг «Бухоро» устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:1 га тенг бўлса, «Бухоро»нинг тарихда «Динамо» устидан эришган энг йирик ғалабаси – 6:0.

«Бухоро» ва «Динамо». Сўнгги 10 йиллик натижалар:

20.03.2015 «Бухоро» - «Динамо» 1:1

08.08.2015 «Динамо» - «Бухоро» 2:0

2016 йил: «Динамо» Про лига

15.04.2017 «Динамо» - «Бухоро» 3:1

16.09.2017 «Бухоро» - «Динамо» 0:0

2018 йил: «Динамо» Про лига

19.05.2019 «Бухоро» - «Динамо» 0:0

27.08.2019 «Динамо» - «Бухоро» - 0:3

2020 йил: «Динамо» Про лига

20.05.2021 «Динамо» - «Бухоро» - 3:1 (Про лига)

05.09.2021 «Бухоро» - «Динамо» - 1:1 (Про лига)

05.09.2021 «Бухоро» - «Динамо» - 0:2 (Про лига)

07.11.2021 «Динамо» - «Бухоро» - 1:2 (Про лига)

2022 йил: «Динамо» - Суперлига, «Бухоро» Про лига

2023 йил: «Бухоро» - Суперлига, «Динамо» Про лига

2024 йил: «Динамо» - Суперлига, «Бухоро» Про лига;

 

«Бухоро»нинг Суперлигада сўнгги 5 ўйиндаги натижаси:

12.04. Қўқон-1912 – Бухоро 1:0

19.04. Бухоро – Насаф 1:3

27.04. Навбаҳор – Бухоро 3:0

03.05. Бухоро – Машъал 1:2

10.05. Пахтакор – Бухоро 6:0

 

«Динамо»нинг Суперлигада сўнгги 5 ўйиндаги натижаси:

06.04. ОКМК – Динамо 0:0

12.04. Динамо – Сўғдиёна 1:1

20.04. Андижон – Динамо 1:2

04.05. Шўртан – Динамо 1:3

09.05. Динамо – Сурхон 1:0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!