
“Реал” дарвозаси Месси учун ёпилган
Лионель Месси Чемпионлар лигасининг нимчорак финал жавоб учрашувида ҳам “Реал” дарвозасига йўл топа олмади. ПСЖнинг ягона голига Килиан Мбаппе муаллифлик қилди.
Бироқ, мадридликлар етакчиси Карим Бензема хет-трик қайд этиб, жамоасини кейинги босқичга олиб чиқди.
Шу тариқа, 34 ёшли аргентиналик ҳужумчининг “Реал”га қарши ўйинлардаги голсиз серияси 10 та учрашувга етди. Мана шу ўйинларда Лео голли пас ҳам ошира олмади. Месси охирги марта мадридликлар дарвозасини 2018 йилда “барселона”да ўйнаб юрган кезлари ишғол қилган.
Месси фаолияти давомида “Қироллик клуби”га қарши жами 47 та учрашувда майдонга тушиб, уларнинг дарвозасини 26 маротаба аниқ нишонга олган ва жамоадошларининг 14 та голига ҳаммуаллиф бўлган.
Фикрлар