
"Реал" "Бенфика" ҳимоячисини нишонга олди
"Реал Мадрид" чап қанот ҳимоячи ўрнини кучайтириш учун устувор номзодни белгилади.
"Marca" нашрининг хабар беришича, Мадрид клуби "Бенфика"дан Альваро Каррерасни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу футболчи бир пайтлар "Реал" ёшлар академиясида бир неча йил ўйнаб, кейин "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди. 22 ёшли Каррераснинг шартномасида 50 миллион еврога сотиб олиш банди мавжуд.
"Қироллик клуби" музокаралар давомида бу суммани камайтиришга интилмоқда. Муаммо туғдириши мумкин бўлган ҳолат шуки, МЮнинг 31 декабрга қадар Каррерасни 18 миллион еврога қайтариб сотиб олиш ҳуқуқи бор. Бироқ, "Реал" "қизил иблислар" билан алоҳида музокаралар олиб боришни режалаштирмаяпти.
Каррераснинг ўзи Англияга қайтиш ниятида эмас. Агар Альваро Каррерасни трансфер қилиш имкони бўлмаса, "Реал" Тео Эрнандес ("Милан") ёки Милош Керкез ("Борнмут") каби футболчиларга эътиборини қаратади.
Фикрлар