“Реал” Азардан қутилиш йўлини топди

  • 17 март, 2023, 17:34
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” тарихидаги энг қимматбаҳо футболчи – Эден Азар 2019 йили жамоага олиб келинганидан бери ўзини кўрсата олгани йўқ.

Tecno

Мадридликлар энг катта маош олаётган ва жамоага фойда келтира олмаётган бельгиялик ҳужумкор ўйинчидан имкон қадар тезроқ қутилмоқчи. Азарнинг ўзи эса, бир неча бор бошқа клубга ўтиш имкониятини рад этди.

“Қироллик клуби” раҳбарияти ёзда Азарни ижарага бериб юбормоқчи. Харидор топилиши учун пойтахтликлар маошининг бир қисмини ҳам тўлаб беришга тайёр.

Азарнинг ўзи 2024 йилнинг ёзигача тузилган шартномасининг сўнгги кунига қадар клубдан ҳеч қаеққа кетмоқчи эмас. Энди “Реал” уни ижарада ўйнашга кўндиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!