"Реал" Азар ва Асенсио ўрнига "Челси"дан ўринбосар топди

  • 02 Apr 07:10
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Реал" ёзги трансферга ҳозирлик кўрмоқда. Катта эҳтимол билан ҳужумкор Эден Азар ва Марко Асенсио Мадрид клубини бирданига тарк этади. "El Nacional" нашри хабарига кўра, "қироллик клуби" ушбу футболчиларнинг ўрини Мэйсон Маунт билан тўлдирмоқчи.

Tecno

Маунтнинг "Челси" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Олдинроқ Лондон клуби ўз шогирди билан молиявий шартлар бўйича келиша олмагани ва шу боис шартнома узайтирилиши даргумон экани хабар қилинганди. 24 ёшли Маунт "Ливерпуль" билан жиддий боғланган.

Маълумот учун, 2022/2023 йилги мавсумда Мэйсон 32 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол урди ва шерикларига 6 та голли узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!