
"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 миллион таклиф қилмоқчи
"Кристал Пэлас" таянч ярим ҳимоячиси Адам Уортон фаолиятини "Реал"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Defensa Central нашри хабар берди.
Қайд этилишича, "Реал" 21 ёшли хавбек учун тахминан 60 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, унга "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдираётгани ва футболчининг агенти билан келаси ёзда трансфер қилиш бўйича музокаралар олиб боргани айтилмоқда.
"Кристал Пэлас" Уортонни 2024 йилда 21 млн еврога сотиб олганди. Бу мавсумда у барча мусобақаларда олтита ўйинда майдонга тушди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Уортоннинг "бургутлар" билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, ҳимоячининг нархи 45 млн еврони ташкил этади.
Фикрлар