Рауль Анчелоттининг ўрнини эгаллаши мумкинлиги ҳақидаги саволларга тўлиқ жавоб берди!

BEPUL PROPAN

Рауль Гонсалес ҳозирда "Реал Мадрид Кастилья"нинг бош мураббийи, келажакда асосий жамоани бошқариш эҳтимоли ҳақидаги саволларга жавоб берди. Аввалроқ хабар берилишича, агар Карло Анчелотти ёзда клубни тарк этса, унинг ўрнини энг асосий номзодлардан бири сифатида айнан Рауль кўрилаётган эди.

"The Athletic" нашри маълумотига кўра, Анчелотти футболчиларга ўз қарорини — мавсум тугагач клубни тарк этиш нияти борлигини — маълум қилган.

Шунга қарамай, Рауль бу масалада ҳали аниқ ҳулоса қилишга шошилмайди:

"Мен бу ерда бахтлиман. Ҳозир мен ўзим истаган жойдаман. Вақти келганда вазият баҳоланади ва клуб қарор қабул қилади, агар бундай қарор қабул қилинса, албатта. Бу ҳақда ҳали ҳеч нарса маълум эмас" – деди у "Кастилья"нинг сўнгги учрашувидан кейин.

Эслатиб ўтамиз, Рауль "Кастилья"ни 2019 йилдан бери бошқариб келмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!