Расман! "Ювентус" Бремер билан шартномани узайтирди

  • 27 Dec 23:12
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Глейсон Бремер "Ювентус" билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда Турин клуби расмий сайти хабар бермоқда.

Tecno

Бремернинг "Ювентус" билан янги меҳнат шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Бразилиялик футболчи 2022 йилнинг июль ойидан буён "кекса синьора"да ҳаркат қилмоқда. Бу вақт ичида у "зебралар" либосида барча турнирларда 60 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Нуфузли "Transfermarkt" портали маълумотларига кўра, 26 ёшли марказий ҳимоячининг нархи 50 миллион еврони ташкил қилади.

Comments

You must be logged in to commet!