
Расман! Виктор Кумиков "Андижон"дан кетди
"Андижон"да яна бош мураббий алмашди. Қисқа муддат бўлса-да, жамоани бошқарган россиялик мутахассис Виктор Кумиков ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
"Жорий мавсумга жамоани тайёрлаган Александр Хомяков 3-турдан сўнг, эгаллаб турган лавозимини тарк этганди. Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган карантин пайтида жамоа бош мураббийлиги лавозимига Виктор Балютович Кумиков таклиф этилганди.
Бугун клубнинг янги раҳбари Журъатбек Қувватов ҳамда жамоа бош мураббийи Виктор Кумиков ўзаро учрашди ва томонлар ўзаро келишган ҳолда шартномани икки томонлама бекор қилди.
"Андижон" мухлислари номидан Виктор Балютовичнинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз", - дейилади клуб хабарида.
Фикрлар