
Расман! Турғунбоев ва Ҳакимов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади
Ушбу ўқув-машғулот йиғини доирасида наманганликлар таркибида бир қатор футболчилар кўрикда бўлиб туришибди. Мураббийлар штабида яхши таассурот қолдирган ўйинчилар билан эса шартнома имзоланмоқда.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра, куни кеча 2 нафар футболчи “лочинлар” билан келишувга эришиб, шартномага имзо чеккан. Булар – ярим ҳимоячи Азизбек Турғунбоев ва ҳужумчи Шерзод Ҳакимовлардир.
Азизбек жорий йилнинг февралида 2та клуб (“Навбаҳор” ҳамда “Пахтакор”) билан шартнома имзолангани боис, ЎФА томонидан 9 июлгача футболга оид ҳар қандай фаолиятдан четлатилганди.
Дисквалификация муддати якунланганидан сўнг, маҳоратли ярим ҳимоячи наманганликларнинг Тошкентдаги йиғинига қўшилди ва фаолиятини яна қадрдон жамоасида давом эттирадиган бўлди.
Шерзод Ҳакимов эса жорий мавсумнинг 1-даврасини Термизнинг “Сурхон” жамоасида ўтказиб. 12та баҳсда майдонга тушиб, 3та гол урган.
Фикрлар
АФСУС ......
Бунака чала хабар бергандан умуман матбуотта чикиш килмаган ма'кул.