
Алонсо "Реал" раҳбариятидан Испания терма жамоаси аъзосини сотиб олишни сўрамоқда
Мадриднинг "Реал" клубининг бўлажак бош мураббийи Хаби Алонсо аллақачон янги жамоасини кучайтириш ҳақида ўйламоқда.
Ҳозирда "Байер"ни бошқараётган Алонсо кейинги мавсумдан "қироллик клуби" бош мураббийи этиб тайинланиши кутилмоқда. Журналист Хоакин Марото хабарига кўра, Алонсо "Реал" раҳбариятига бевосита мурожаат қилиб, Мартин Зубимендини жамоага олиб келишни сўраган. Манбанинг хабар қилишича, Зубимендининг ўзи эса бу орада "Реал Сосьедад"ни ёзги трансфер ойнасида тарк этишга тайёр эканлигини Мадрид клубига билдириб қўйган.
26 ёшли ярим ҳимоячи узоқ вақт давомида Лондоннинг "Арсенал" клуби билан боғланиб келган. Унинг шартномасида 60 миллион евро миқдорида товон пули белгиланган.
Фикрлар