
Расман! МЮ ҳужумчиси Осиёда ўйнайди
“Манчестер Юнайтед”даги фаолиятини якунлаган Одион Игало Саудия Арабистонида тўп тепадиган бўлди.
Трансфер ҳуқуқи “Шанхай Шэньхуа”га тегишли бўлиб, маълум муддат “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилган нигериялик ҳужумчи “Аш-Шабаб” жамоаси билан икки ярим йиллик битим тузди.
31 ёшли Игало “Манчестер Юнайтед” таркибида 23 та учрашув ўтказиб, бешта гол урди ва битта голли пас узатди.
Фикрлар